«кучли таъсир қилувчи дорилар» тегли мақолалар


«Тапентадол» Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилди
21 август 2023, 20:59

«Тапентадол» Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилди

Ҳукумат оғриқ қолдирувчи «Тапентадол» дори воситасини Ўзбекистонда муомаласи чекланган наркотиклар рўйхатига киритди. «Габапентин» эса ушбу соҳада назоратни кучайтириш учун ТН ВЭД кодлари бериладиган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилди.

Кучли таъсир кўрсатувчи «прегабалин» препаратини тарқатиб келган гуруҳ фош қилинди
4 август 2023, 18:25

Кучли таъсир кўрсатувчи «прегабалин» препаратини тарқатиб келган гуруҳ фош қилинди

ДХХ ва Божхона қўмитаси Хитойдан почта орқали кучли таъсир кўрсатадиган «прегабалин» препаратини олиб кириб, ижтимоий тармоқлар орқали сотиб келган гуруҳни фош қилди. 75,7 кг препарат мусодара қилинди.

Кучли таъсир қилувчи дориларни Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатишда гумонланган 30 нафар шахс ушланди
28 апрель 2023, 14:58

Кучли таъсир қилувчи дориларни Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатишда гумонланган 30 нафар шахс ушланди

Ўзбекистонга ноқонуний равишда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб кириш ва уларни мамлакат бўйлаб тарқатиш билан шуғулланганликда гумонланган 30 нафар шахс ушланиб, уларга тегишли 75 275 дона дорилар олиб қўйилди.

Наркодиллерлар Қизилқум чўлига кўмиб кетган катта миқдордаги «Трамадол» аниқланди
26 ноябр 2022, 13:09

Наркодиллерлар Қизилқум чўлига кўмиб кетган катта миқдордаги «Трамадол» аниқланди

Навоийда қозоғистонлик наркокуръерлар вилоятнинг Учқудуқ тумани Қизилқум чўли ҳудудига хуфиёна тарзда 12 минг дона «Трамадол» дори воситалари кўмиб кетгани аниқланди. Тошкентда эса тиш доктори психотроп дорилар савдосига аралашиб қолди. Бошқа уринишлар ҳам фош қилинди.

ДХХ Андижонда психотроп дорилар савдоси билан шуғулланган шахсларни қўлга олди
2 июн 2022, 11:58

ДХХ Андижонда психотроп дорилар савдоси билан шуғулланган шахсларни қўлга олди

ДХХ Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Гумондорлар ёнидан, уларга тегишли машина ва хонадонлардан жами 5,5 мингга яқин «Тропикамид», «Зардекс», «Лирика», «Регапен» ва «Циклодол» топилди. Қолаверса, гаров сифатида қолдирилган ҳайдовчилик ва никоҳ гувоҳномалари, диплом, паспортлар борлиги аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда қарийб 5 минг дона кучли таъсир қилувчи дориларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
26 апрель 2022, 11:42

Самарқандда қарийб 5 минг дона кучли таъсир қилувчи дориларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Самарқанддаги меҳмонхонада 4892 дона «Репаген» кучли таъсир қилувчи дори воситасини $7500 ва 4,5 млн сўмга сотишда гумон қилинган шахслар ушланди.

1 млн сўм эвазига гашиш моддасини элтиб бермоқчи бўлган икки фуқаро қўлга олинди
13 апрель 2022, 11:03

1 млн сўм эвазига гашиш моддасини элтиб бермоқчи бўлган икки фуқаро қўлга олинди

ДХХ ўтказган тезкор тадбирда самарқандлик икки фуқаро ёнида 1 кгдан ортиқ гашиш моддаси билан ушланди. Уларга наркокурьерлик учун 1 млн сўмдан берилиши айтилган. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри, Наманган ва Сирдарё вилоятларида ҳам гиёҳванд моддалар савдоси билан алоқадор бир нечта гумонланувчилар қўлга олинди.

Тошкентнинг икки туманида кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган дорихоналар фаолияти фош этилди
17 феврал 2022, 11:06

Тошкентнинг икки туманида кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган дорихоналар фаолияти фош этилди

Тошкентнинг Яшнобод ва Шайҳонтоҳур туманларида «Зардекс» «Регапен» ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотиб келган дорихоналар фаолияти фош этилди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган дорихоначиларга жиноят иши қўзғатилди
2 декабр 2021, 20:50

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган дорихоначиларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда катта миқдордаги «Тропикамид», «Зардекс» ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатди.

Тошкентнинг икки туманида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси аниқланди
23 ноябр 2021, 11:00

Тошкентнинг икки туманида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси аниқланди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларидаги дорихоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи «Регапен» ва «Зардекс» дориларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди.

Тошкентнинг икки туманида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси аниқланди
22 сентябрь 2021, 12:29

Тошкентнинг икки туманида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси аниқланди

Пойтахтнинг Чилонзор ва Яккасарой туманларидаги дорихоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи «Регапен», «Тропикамид», «Зардекс» дориларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди.

Тошкентда қарийб 1,1 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний савдоси аниқланди
10 август 2021, 17:13

Тошкентда қарийб 1,1 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний савдоси аниқланди

Бектемир туманида Mercedes-Benz Sprinter автомашинасида Ўзбекистонга ноқонуний олиб келинаётган қиймати 1 млрд 93 млн 680 минг сўм бўлган «Тропикамид» дориси топилди. Шунингдек, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларида ҳам кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний савдоси аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

ССВ дорихоналарни ноқонуний наркопрепаратлар савдоси учун қатъий чоралар кўрилишидан огоҳлантирди
22 июн 2021, 21:37

ССВ дорихоналарни ноқонуний наркопрепаратлар савдоси учун қатъий чоралар кўрилишидан огоҳлантирди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган дорихоналар лицензияси бекор қилинади, дея огоҳлантирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Баёнот пойтахтда шу каби дори воситаларини сотиш бўйича қарийб 40 та ҳолат аниқланганидан кейин эълон қилинди.

Тошкентдаги дорихоналарда ноқонуний сотилаётган 63 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар аниқланди
21 июн 2021, 10:44

Тошкентдаги дорихоналарда ноқонуний сотилаётган 63 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар аниқланди

Пойтахтнинг Учтепа ва Чилонзор туманларидаги дорихоналарида кучли таъсир қилувчи моддаларни ноқонуний реализацияси билан боғлиқ 37 та ҳолат аниқланди. Шулардан жами 62 337 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг